Қилмиши фош бўлган валютафурушлар

admin | 12-01-2019 | 1108

Қилмиши фош бўлган валютафурушлар

Хорижий валюталарнинг ноқонуний айланиши иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатиши барчамизга аён. Шу боис, мамлакатимизда хорижий валюталарнинг ноқонуний айланишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тизимли равишда олиб борилмоқда.

Жумладан, 2019 йил 4 январь куни вилоят ИИБ ва Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида, ўз уйида  бир АҚШ долларини 8 320 сўмдан ҳисоблаб, жами  11 450 АҚШ долларини 64 812 000 сўмга қонунга хилоф равишда сотиб олишга уринган, Урганч шаҳрида яшовчи, 1957 йилда туғилган К.Р.нинг қилмиши фош этилди.

Шунингдек, 2019 йил 6 январь куни “Урганч буюм бозори” савдо комплекси ҳудудида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир натижасида, 7 900 АҚШ долларининг ҳар бирини 8 450 сўмдан жами 67 000 000 сўмга сотиш мақсадида жиноий тил бириктирган, Урганч шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган М.У. ва Урганч туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган Ю.М. ларнинг кирдикорлари фош этилди.

Юқоридаги чет эл ва миллий валюталар валютафурушларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 177-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй