“Каптива” қани?

admin | 19-01-2019 | 3042

“Каптива” қани? 

Ҳар бир инсон бирон-бир турдаги ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланар экан, ўз олдига албатта эзгу мақсадларни қўяди.

Янгибозор туманида яшовчи, тумандаги касб-ҳунар коллежларидан бирида ўқувчилик фаолияти билан шуғулланувчи, 1989 йилда туғилган, М.Рауфжон ҳам 2017 йилда яхши ниятлар билан “Каптива” олиш мақсадида маблағ тўплайди.

Унинг эзгу ниятидан хабар топган, Урганч туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган, Қ.М. эса бу жараёнда ўзининг қабих ниятини амалга ошириб қолишни режалаштиради.

Яъни, у 2017 йилнинг май ойида Рауфжонга жуда қисқа муддатда “Каптива” русумли автомашина олиб беришни ваъда қилиб, ишончига кириб, унинг жамғармасидаги 16 500 АҚШ долларини осонликча қўлга киритади. Белгиланган муддат ўтса ҳамки, автомашинадан дарак бўлавермагач, пулни қайтаришни сўраган, Рауфжон 4 000 АҚШ долларини базўр қайтариб олишга эришади.

Орадан қарийб икки йилга яқин вақт ўтган бўлсада, на машинани, на пулини тўлиқ қайтариб ололмаган Рауфжоннинг туман ички ишлар бўлимига қилган мурожаати асосида олиб борилган терговга қадар текширув ишларидан кейин “Каптива” олиб беришни ваъда қилган Қ.М. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй