Оғуфурушлар гуруҳи қўлга олинди.

admin | 28-06-2017 | 18135

Оғуфурушлар гуруҳи қўлга олинди.

Барчамизга маълумки, шу кунларда республикамиз ҳудудида “Қорадори-2017” тадбирининг биринчи босқичи давом этмоқда.

Ушбу тадбир доирасида жойларда ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор профилактик тадбирлар натижасида таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган ўсимликларни қонунга хилоф равишда экиб етиштираётган ёки уларни бошқа шахсларга ўтказишга уринган бир неча ҳолатлар аниқланди.

Жумладан, Хоразм вилояти ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, Урганч шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган Д.С. 1,03 гр. марихуана гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сотаётган пайтда ушланди. Олиб борилган тезкор суриштирувлар давомида у гиёҳвандлик воситасини Урганч шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган, М.И дан қонунга хилоф равишда сотиб олганлиги маълум бўлди.

Ўз навбатида, у билан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, оғуфурушлардан иборат занжирнинг бошида Урганч шаҳрида яшовчи, 1961 йилда туғилган Қ.Б. турганлиги аниқланиб, унинг уйи ва бошқа ёрдамчи хоналарида ўтказилган тинтувлар жараёнида, томорқасида 5 туп каннабис ўсимлигини экиб етиштираётганлиги, шунингдек вазни 89,06 грамм бўлган қуритилган марихуана ўсимлигини сақлаб келаётганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Оғуфурушлардан умумий вазни 394 грамм гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Фарзанди тенги йигитларга ҳаёт сабоғини бериш, тўғри йўлга бошлаш ўрнига, уларга гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда пуллаб келган оғуфуруш келгусида суд томонидан тайинланадиган жазони ўтаётиб, жиноий қилмишининг оғир оқибатларини ўйлаб кўрса ажабмас.

 

 Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй