admin | 29-01-2019 | 578
Омборхонадаги ўғирлик фош
этилди
Ҳазорасп туманининг “Янгибозор” қишлоғида яшовчи,
1993 йилда туғилган А.И. ўз маҳалладошлари олдида мулзам бўладиган бўлди. Чунки
“тоғни урса талқон қиладиган” ушбу йигит, ҳеч нимадан тап тортмасдан 2019 йил
13 январь куни соат 23:30ларда маҳалладоши, С.Қурбановга тегишли омборхона эшигини бузиб кириб, у ерда турган
темир ва ёғочга ишлов бериш станоки ва бир дона электродинамни ўғирлаб кетади.
Эрталаб омборхонасининг эшиги бузилганлиги ва
ичкаридаги станоклари йўқлигини кўрган С.Қурбановнинг ички ишлар бўлимига қилган
мурожаати асосида суриштирув ишларини олиб борган тезкор ходимлар А.И. нинг
қилмишини “излари совумай” фош этишди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят
Кодексининг 169-моддаси 2-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов
ҳаракатлари олиб борилмоқда.
подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими
Янгиликлар