“Қидирув”: Белгиланган чоралар, эришилган натижалар

admin | 29-01-2019 | 1121

“Қидирув”: Белгиланган чоралар, эришилган натижалар

Шундай инсонлар борки содир этган жинояти учун белгиланган  жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида тергов ва суд органларидан яширинишга уринадилар.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг   “Жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи” деб номланувчи 10-моддасида “Қилмишида жиноят таркибининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шарт” деб белгилаб қўйилган.

Шундай экан жиноий қилмиши учун жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида тергов ва суд органларидан яшириниб юрган шахсларни қидириб топиш, уларга нисбатан жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятининг асосий вазифаларидан бири сифатида қайд этилади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан 2018 йил давомида бу йўналишда олиб борилган, аниқ мақсадга йўналтирилган режа асосидаги ишлар ўз самарасини бермасдан қолмади.

Жумладан, 2018 йил давомида тергов ва суддан бўйин товлаб, яшириниб юрганлиги учун қидирилаётган 201 нафар шахс вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди. Шулардан 125 нафарига сиртдан “қамоққа олиш” тарзидаги эхтиёт чораси белгиланган эди. Жиноят содир этгач мамлакатимиз ҳудудини тарк этиб, хорижий давлатлардан “паноҳ” излаган 13 нафар шахс хорижий давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан олиб борилган ҳамкорлик натижасида ушланиб, республикамизга экстрадиция қилинди.

Булардан ташқари, 2018 йил давомида яшаш жойидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган 2 нафар фуқаро “Қидирув” тадбирлари натижасида ўз оиласи бағрига қайтарилди.

Вилоят ички ишлар органлари томонидан 2019 йилда “Қидирув” тадбирлари самарадорлигини янада ошириш мақсадида белгилаб олинган чора-тадбирлар асосида ишлар давом этмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими       


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй