Афсуски, жонсиз ҳолда топилди

admin | 02-02-2019 | 856

Афсуски, жонсиз ҳолда топилди

 

Гурлан туманида яшаган, 1997 йилда туғилган Бобохонов Муродали 2018 йил 31 декабрь куни тунги пайтда ўртоғининг уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлиги учун қидирилаётганлиги тўғрисида илгари хабар берган эдик.

2019 йилнинг 31 январь куни Муродали Бобохоновнинг жасади  ўзи яшаган маҳалладаги фермер хўжалигининг шудгор қилиниб, суғориб қўйилган дала майдонидан топилган.

М.Бобохоновнинг танасида тан жароҳатлари аниқланмади. Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, у “организмнинг паст ҳароратда совуқ қотиши” натижасида вафот этганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан текширув ишлари прокуратура органлари томонидан олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй