Жиноят учун жавобгарлик муқаррар

admin | 02-02-2019 | 3189

Жиноят учун жавобгарлик муқаррар 

Вилоятимиз ҳудудида олдинги йилларда содир қилиниб, фош этилмасдан қолган жиноятларни фош этиш мақсадида ички ишлар органлари ва прокуратура ҳамкорлигида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва малакали ходимлардан иборат тергов-тезкор гуруҳлари тузилди.

Бугунги кунда фош этилмасдан қолган ҳар бир жиноят мазкур гуруҳлар таркибидаги ходимлар томонидан қайта ўрганилиб, жиноят ишига алоқадор далиллар пухта ва синчковлик билан текширилиб, гумондорларни аниқлашга қаратилган тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Юқоридаги чора тадбирлар натижасида 2019 йилнинг январь ойи давомида, олдинги йилларда содир этилган бир қанча жиноятларни фош этишга ва гумондорларни аниқлашга эришилди.    

Шулардан айримларини мисол тариқасида келтириб ўтмоқчимиз.

Шовот тумани, “Асавей” маҳалласида яшовчи, 1963 йилда туғилган С.Икромни 2018 йил 2 ноябрь куни уриб, ўртача оғир тан жароҳати етказган номаълум шахс, шу маҳалла яшовчи, 1989 йилда туғилган И.Ф. эканлиги маълум бўлди.

Шунингдек, 2015 йилнинг март ойида ўзини “Наврўз” деб таништириб, 1961 йилда туғилган, Боғот туманида яшовчи, Г.Ибрагимовага  “Газель” русумли автомашина олиб беришни ваъда қилиб, унинг ишончига кириб, 35 000 000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, “изсиз ғойиб” бўлган шахс, Боғот туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган, Н.Н. эканлигига аниқлик киритилди.

Бундан ташқари, 2017 йил 3 декабрь куни тунда Шовот туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган, Н.Ғайратнинг қўйхонасидан бир бош қўйини яширин равишда ўғирлаб кетган, шу туманда яшовчи, 1998 йилда туғилган Ю.М. нинг қилмишлари ҳам тезкор ходимлар томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида фош этилди.   

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишларининг дастлабки тергов ҳаракатлари қайта тикланди.

Фош этилмасдан қолган жиноятларни фош этиш, гумондор ва айбланувчиларни аниқлаш, уларни ушлаш ҳамда жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш борасидаги ишлар давом этмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй