Фельдшернинг ножўя қилмиши

admin | 04-02-2019 | 3147

Фельдшернинг ножўя қилмиши 

 

Тиббиёт соҳаси ходимлари нафақат аҳолини даволаш балки улар кенг жамоатчилик ўртасида соғлом турмуш тарзини шунингдек инсон организми учун зарарли одатлардан сақланиш кераклигини тарғиб қилиш фаолиятини ҳам амалга ошириб борадилар.

Шовот туманидаги 55-сонли оилавий поликлиникада фельдшер бўлиб ишловчи, 1994 йилда туғилган, Ж.Ж. хизмат фаолияти ва тиббиёт соҳасидаги эгаллаган билимларидан келиб чиққан ҳолда таркибида психотроп моддалар бўлган дори воситаларини махсус врач рухсати ва тавсияси бўлмаган шахсларга бериш қатъий тақиқланишини яхши билади. Чунки ушбу турдаги дори воситаларини меъёридан ортиқча истеъмол қилиш инсон ўлимигача бўлган оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Аммо у шуларни била туриб, 2019 йил 27 январь куни таркибида психотроп моддалар бўлган “Зопиклон” номли 17 дона таблеткаларни қонунга хилоф равишда 200 000 сўмга сотаётганида ички ишлар органлари ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди.

Ножўя қилмиши орқали “оқ халатига қора доғ туширган” фельдшерга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй