Калит танлаш йўли билан

admin | 04-02-2019 | 1077

Калит танлаш йўли билан

Урганч шаҳрининг Хонқа кўчасида яшовчи фуқаро Й.Артиқов 2019 йил 29 январь куни уйида содир жинояти содир этилганлиги тўғрисида ички ишлар бўлимига мурожаат қилади.

Мурожаат қабул қилиниши биланоқ ички ишлар органлари ходимларидан иборат тергов-тезкор гуруҳи зудлик билан ҳодиса жойига етиб келиб, ҳудудни кўздан кечиришди ва суриштирув ишларини олиб бордилар.

Хонадонга калит танлаш йўли билан кирилиб, у ердан умумий нархи 2 500 000 сўмлик тилла тақинчоқлар ва 380 000 сўм пуллар ўғирлаб кетилганлиги аниқланди.

Ҳайратланарли томони шундаки, ушбу ўғирликни хонадон эгасининг қўшниси, 1989 йилда туғилган Қ.Қ. содир этилганлиги маълум бўлди, унинг қилмиши фош этилгач, у ўғирлик йўли билан қўлга киритган, қўшнисига тегишли тилла тақинчоқ ва пулларни топширди.    

Оқибатсиз қўшнига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй