Белгиланмаган жойда чўмилиш хаёт учун хавфли

admin | 06-07-2017 | 23925

Белгиланмаган жойда чўмилиш хаёт учун хавфли

Ҳозир ёз чилласининг айни пайти. Ёшу-қари борки,  иссиқ тафтини сувда чўмилиб чиқармоқчи бўлади.

Бунда махсус жиҳозланган, қутқарувчиларнинг фаолияти йўлга қўйилган  сув хавзаларида чўмилиш тавсия этилади.

Лекин айрим фуқаролар белгиланмаган жойларда чўмилиб, эҳтиётсизликлари натижасида сувга чўкиб, ҳалок бўлмоқдалар.

Жумладан, 2017 йил 5 июль куни, Хонқа туманида яшовчи, 2005 йилда туғилган А.Эгамбердиев, Хонқа тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи “Шовот” каналига дўстлари билан биргаликда чўмилиш учун бориб, эҳтиётсизлиги туфайли сувга чўкиб, вафот этди.

Урганч шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган С.Султанов  чўмилиш мутлақо хавфли бўлган “Амударё”га дўстлари билан биргаликда чўмилиш учун бориб, эҳтиётсизлиги туфайли чўкиб, вафот этди.

Иккала ҳолатда ҳам сувга чўкиб кетган юртдошларимизнинг ёнида дўстлари бўлган. Лекин улар қутқарув усулларини билмасликлари ҳамда қутқарув жизоҳларига эга бўлмаганликлари сабабли ёрдам бера олишмаганлар.

Шу ўринда фуқароларимизга ҳаво ҳарорати кўтарилиб кетган шу кунларда инсон танасининг ҳарорати ҳам мутаносиб равишда қизишини, бу пайтда бирданига сувга шўнғиш натижасида оёқ ва қўлларининг томири тортиши, сувга чўкишининг асосий сабабларидан бири бўлишини яна бир бор тушунтириб ўтмоқчимиз.

            Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими.

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй