Қуюшқондан чиқма, хайдовчи!

admin | 05-02-2019 | 3018

Қуюшқондан чиқма, хайдовчи!

Қасддан баданга шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятларни таҳлил қилсангиз, аксарият ҳолларда айбланувчилар ўзларининг қилмишидан пушаймонлиги, ўша пайтда асабини жиловлай олмаганликларини билдиришади.

Дарҳақиқат, муаммоли ҳолатларда томонлар ўзаро хурмат ва хотиржамликни сақлаган ҳолда муносабатга киришадиган бўлсалар, бугунги кунда қайд этилаётган юқоридаги турдаги жиноятларнинг олди олинган бўлар эди.

2019 йил 6 январь куни соат 11:30ларда Урганч-Ҳазорасп автомобиль йўлининг Хонқа тумани ҳудудидан ўтган 17-километрида “Ласетти” ва “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчилари ўртасида низонинг келиб чиқишига ҳам арзигудек сабабни кўра олмайсиз...

Шу куни “Ласетти” русумли автомашинани бошқариб бораётган, 1974 йилда туғилган, боғотлик, С.Б. ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб бораётган, “Нексия” ҳайдовчиси, Урганч шаҳрида яшовчи, 1959 йилда туғилган, Ж.Р.ни “нима учун мени олдимга чиқдинг”  деб, юз қисмига қўли (мушти) билан қасддан уриб тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан, “жаҳлдор ҳайдовчи”га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй