Дўкондаги ўғирлик

admin | 06-02-2019 | 2992

Дўкондаги ўғирлик

2019 йил 1 февраль куни Хива шаҳрида яшовчи, тадбиркор, П.Полванов Хива шаҳар ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, ўз мурожаатида Хива шаҳрида жойлашган дўконидан умумий қиймати 4 680 000 сўм бўлган турли кийим-кечаклар номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганлигини баён қилган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириб, тезкор суриштирув ишлари олиб борган ички ишлар ходимлари мазкур жиноятни “иссиқ изидан” фош этишга эришдилар. Тадбиркорга тегишли дўконни ўмарган шахс Урганч шаҳрида яшовчи, 2000 йилда туғилган, М.С. бўлиб чиқди, у дўкондан ўғирлаб, кейинчалик яшириб қўйган кийим-кечаклар терговчи томонидан ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг ишончли қўриқловини таъминлаш мақсадида техник қўриқлаш хизматидан фойдаланишни тавсия қиламиз. Чунки содир қилинган ўғирликни фош этишдан кўра, унинг олдини олиш барча учун бирдек фойдали.  

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй