Қарор ижроси таъминланмоқда

admin | 07-02-2019 | 364

Қарор ижроси таъминланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида ички ишлар тизимида пробация хизматини ташкил этиш белгилаб берилган эди.

Ушбу Қарор асосида Хоразм вилояти ИИБ да ҳам Пробация бўлими ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифалари  қуйидагилар иборат:

-         ИИОнинг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни (жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари ва ҳ.к.) ижро этиш бўйича фаолиятини бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек жамоат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорликда самарали ташкил этиш;

-         шартли ҳукм қилинган ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш;

-         назорат остидагилар, шунингдек жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган вояга етмаганларнинг ижтимоий мослашуви ва ишга жойлашишига, шу жумладан уларнинг касбий тайёргарлиги бўйича тадбирларни ташкил этиш орқали ҳар томонлама амалий кўмаклашиш;

-         назорат остидагиларнинг қайта жиноят содир этиш хавфини аниқлаш ва бунга йўл қўймаслик бўйича профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш, уларнинг шахсини ижтимоий-психологик портретни тузган ҳолда ўрганиш.


Юқоридагилар келиб чиққан ҳолда Хоразм вилояти ИИБ Пробация бўлими ходимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2019 йилнинг 6 февраль куни Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи, пробация хизмати хисобига олинган шахслар билан ҳуқуқбузарлик профилактикаси, суд томонидан тайинланган жазони ўташ шарт-шароитлари ва бу борадаги муаммоларни ўрганиш ҳамда бартараф этишга йўналтирилган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоят ИИБ Пробация бўлими ходимлари ва жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судининг раиси иштирок этди.

Якунда суд томонидан тайинланган жазони ўташ тартибига қатъий риоя қилиб келаётган, ўзини ижобий томондан кўрсатиб, тузалиш йўлига ўтган 27 нафар назорат остидаги шахсларга нисбатан тайинланган жазо муддатлари ички ишлар бўлими томонидан киритилган тақдимномага асосан суд томонидан енгилроғи билан алмаштирилди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй