Ўрганган кўнгил

admin | 08-02-2019 | 2950

Ўрганган кўнгил

Қўшқўпир туманининг Ғозовот қишлоғида яшовчи, 1982 йилда туғилган, М.М. шу даврга қадар бир неча бор суднинг “қора курси” сига ўтиришга улгурган, ачинарли томони “тоғни урса, талқон қиладиган” ушбу йигит,   аксарият ҳолларда содир қилган ўғирлик жинояти учун жазо ўтаган. Ўғирлик орқасидан кун кўриш унинг кундалик хаёт тарзига айлангандек гўё.

2019 йилнинг 28 январь куни туш пайтида туманнинг “Чаманзор” маҳалласидан ўтиб бораётган “қаҳрамонимиз” шу маҳаллада яшовчи, Н.Болтаеванинг уйи олдида турган, ўғлига тегишли велосипедни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Ҳолат тўғрисида хабар топган ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари уларни М.М. томон олиб борди.

“Ўрганган кўнгил, ўртанса қўймас” деб шуни айтсалар керакда.

Тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи М.М. эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй