Скутерлардан фойдаланиш йўлга қўйилди

admin | 10-02-2019 | 2997

Скутерлардан фойдаланиш йўлга қўйилди

Хоразм вилояти Ички ишлар органлари фаолиятида замонавий техника ва технологиялардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Яқинда Урганч ва Хива шаҳрининг марказий кўчалари, сайлгоҳлари ва одамлар гавжум бўладиган бошқа жойларда барча қулайликларга эга бўлган патруль-пост хизматининг мунтазам масканлари ўрнатилаётганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

2019 йилнинг 9 февраль куни Хоразм вилоят ИИБ Патруль-пост хизмати ходимларига замонавий 10 та скутер ажратилди.

Скутерлар камҳаржлиги, шовқин чиқармаслиги ва кичик даҳалар бўйлаб ҳаракатланишда қулайлиги каби жиҳатлари билан афзал ҳисобланади.

Мазкур скутерлардан патруль-пост хизмати ходимлари асосан Урганч ва Хива шаҳарларида жамоат тартибини сақлаш ҳамда хавфсиз туризмни таъминлаш жараёнида фойдаланадилар.


подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй