Кўрик-танлов ғолиблари аниқланди

admin | 10-02-2019 | 3169

Кўрик-танлов ғолиблари аниқланди

 

2019 йилнинг 9 февраль куни Урганч шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида  “Ички ишлар органларининг намунали таянч пунктлари” кўрик-танлови вилоят босқичининг жорий йилдаги ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда Хоразм вилояти Ҳокими Ф.Ў.Эрманов ва вилоят ИИБ бошлиғи Ш.Н.Раҳмоновлар сўзга чиқиб, бугунги кунда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлиги таъминлаш борасида ички ишлар органлари томонидан олиб борилаётган ишлар самарадорлиги ошириш мақсадида тизимда ўтказилаётган туб ислоҳотлар ўзининг натижасини кўрсатаётганлигини алоҳида қайд этдилар.
Жорий йилда мазкур кўрик-танловнинг:
-“Адолатли         яраштириш       комиссияси раиси” номинацияси бўйича Урганч тумани “Заргарлар” маҳалласи фуқаролар йиғини раиси Оллаберган Махмудов;
-“Энг фаол маҳалла посбони” номинацияси бўйича Хонқа тумани “Ширин” маҳалласи “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари Қурамбоев Сирожиддинбек Қувондиқ ўғли;
-“Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича фаол мутаҳассис” номинацияси бўйича Хива тумани “Индавак” маҳалласи фуқаролар йиғини  хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустахкамлаш бўйича мутаҳассиси Самандарова Ўғилжон Матназаровна;
-“Энг фаол ёшлар етакчиси” номинацияси бўйича Боғот туманидаги 15-сонли умумий ўрта таълим мактаби ёшлар етакчиси Машарипов Абдулла Юсупбай ўғли;
“Энг фидоий маҳалла раиси” номинацияси бўйича Ҳазорасп тумани “Бўстон” маҳалласи фуқаролар йиғини раиси Ражабов Ғаффорберди Эгамбердиевич;
 -“Энг фаол профилактика инспектори” номинацияси бўйича   Янгиариқ туманидаги 280-сонли таянч пункти профилактика инспектори капитан Худайберганов Акбар Ўктамович;
-“Ибратли хотин-қизлар қўмитаси раиси” номинацияси бўйича   Гурлан тумани ҳокимининг ўринбосари, “Хотин-қизлар қўмитаси раиси” Бобожанова Нурхон Рустамовна;  
-“Ички ишлар органлари бошлиқларининг энг фаол ёшлар масалалари бўйича ўринбосари” номинацияси бўйича Қўшқўпир тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғининг ўринбосари Аллаберганов Мақсудбек Отахонович;
-“Энг фидоий сектор рахбари” номинацияси бўйича ғолиб  Урганч тумани ИИБ бошлиғи Жалолов Давронбек Ўриновичлар ғолиб деб топилдилар;
-“Ички ишлар органларининг намунали таянч пунктлари” кўрик-танловининг вилоят босқичида фахрли 1-ўринни Хива шаҳар “Газчи” маҳалласига хизмат кўрсатувчи 43-сонли таянч пункти, 2-ўринни  Қўшқўпир тумани “Ошоққалъа” маҳалласига хизмат кўрсатувчи 242-сонли таянч пункти ва 3-ўринни Урганч шаҳар “Камолот” маҳалласига хизмат кўрсатувчи 17-сонли таянч пункти  эгаллади.
Ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар вилоят Ҳокими Ф.Ў.Эрманов, вилоят ИИБ бошлиғи Ш.Н.Раҳманов ва вилоят прокурори Ж.Ж.Ҳатамовлар томонидан тантанали равишда топширилди.
Тадбирда вилоятимизнинг хушовоз хонандалари томонидан Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар ижро этилди.
                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                      подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими






(расмда тақдирлаш жараёнлари ва кўрик-танлов ғолиблари)
 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй