Чақалоқ савдоси фош этилди

admin | 10-02-2019 | 315

Чақалоқ савдоси фош этилди

Хоразм вилояти перинатал марказида ҳамшира бўлиб ишловчи, 1985 йилда туғилган Ю.Н. 2019 йилнинг 21 январь куни мазкур туғриқхонада ўғил фарзандни дунёга келтирган, урганчлик В.Ш.нинг ушбу фарзандни келгусида боқиб тарбиялаш ҳоҳиши йўқлигини билгач, мазкур жараёндан фойдаланиб, қонунга хилоф равишда шахсий бойлик орттиришни кўнглига тугиб қўйди.

“Кимдир фарзандга зор, кимдир ундан безор” деганлари рост шекилли, ўз жигаргўшасидан воз кечишга тайёр турган аёлнинг чақалоғини фарзандликка қабул қилишга рози аёл ҳам топила қолди. Аммо бу жараёнда шахсий бойлик орттиришни режалаштирган ҳамширанинг қилмишидан ички ишлар ходимлари воқиф бўлишди ва у бегонанинг фарзандига ўз меҳрини бермоқчи бўлган “она”дан 2019 йил 6 февраль куни қонунга хилоф равишда 1 700 000 сўм пулларни олаётган пайтида жиноят устида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан чақалоқ савдосига қўл урган ҳамширага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.      

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй