Фидойи ходимлар рағбатлантирилди

admin | 07-07-2017 | 16905

Фидойи ходимлар рағбатлантирилди

Ўз хизмат вазифаларини бажаришга сидқидилдан ва виждонан ёндашиб, хизматда юқори кўрсаткичларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган фидойи ходимларни   вилоят ИИБ раҳбариятининг ташаббуси билан ҳар ой якунлари бўйича моддий ва маънавий рағбатлантириш тартиби анъанавий тусга кирди.

Жумладан, вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғи билан 2017 йилнинг июнь ойи якунлари бўйича жиноятчиликни олдини олиш, содир этилганларини иссиқ излардан фош этиш, қидирувдаги шахсларни аниқлаш борасида шахсий намуна кўрсатганликлари учун бир гуруҳ ходимлар пул мукофоти билан рағбатлантирилди, шунингдек бир гуруҳ ҳодимларга биринчи ва навбатдаги унвонларни бериш тўғрисидаги Ички ишлар Вазири ва вилоят ИИБ бошлиғининг буйруқлари эълон қилинди. 

Ушбу тадбир 6 июль куни вилоят ИИБ мажлислар залида тантанали равишда ўтказилди, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Ш.Н.Рахмонов рағбатлантирилганларга мукофотларни, ҳамда биринчи ва навбатдаги унвонларни топширди ва уларнинг келгусидаги хизматларида янада улкан зафарлар ёр бўлишини тилади.

                                                                                           Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими 

 

 

 

   

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй