Гумон ўз тасдиғини топди

admin | 13-02-2019 | 640

Гумон ўз тасдиғини топди

 Амалдаги қонунчилигимизда асосли гумон бўлган тақдирда фуқароларга тегишли бўлган объектларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан тинтув ўтказиш кўзда тутилган.

Урганч туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган, Б.С. ўз уйида қонунга хилоф равишда психотроп моддаларни сақлаб келаётганлиги тўғрисида ички ишлар органларида тезкор маълумотлар бўлганлиги сабабли ҳам уйнинг уйида тинтув ўтказилди. Илгари сурилган гумон тинтув жараёнида ўз тасдиғини топди, яъни фуқаро Б.С. таркибида психотроп моддалар мавжуд бўлган 50 дона “Трамадол” таблеткаларини келгусида ўтказиш мақсадини кўзлаб ўз уйида қонунга хилоф равишда сақлаб қўйганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тинтув жараёнида топилган психотроп таблеткалар ашёвий далил тариқасида қайд этилди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй