Э Ъ Л О Н ! ! !

admin | 16-02-2019 | 1412

Э Ъ Л О Н  ! ! !

 

Бугунги кунда Хоразм вилояти ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, фуқароларнинг ички ишлар органларига мурожаат қилишида қулайликлар яратиш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан замонавий техника ва технологиялар имкониятларидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Урганч шаҳрининг марказий деҳқон бозори ҳудудида “Тезкор чақирув” (Срочный вызов) тугмасининг ўрнатилиши ҳам ана шу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг бир кўринишидир.

Эндиликда фуқаролар жиноят ёки ҳуқуқбузарлик жабрланувчиси ёхуд гувоҳи бўлсалар ушбу чақирув тугмаси орқали вилоят ИИБ Навбатчилик қисми билан онлайн тарзда боғланиб хабар беришлари мумкин.

Шунингдек ҳаёти ва соғлиғи реал хавф остида қолган фуқаролар ушбу чақирув тугмаси орқали ички ишлар органларидан ёрдам сўрашлари мумкин.

Келгусида Урганч шаҳрида кўплаб ўрнатилиши режалаштирилган ушбу турдаги чақирув тугмаларидан фуқаролар ҳақиқатда зарурат бўлган ҳолларда фойдаланишлари сўралади.

Жиноят тўғрисида била туриб, ёлғон хабар берганлик Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 237-моддасида кўрсатилган жиноий жавобгарликни ёки Махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 199-моддасида назарда тутилган маъмурий жавобгарликни келтириб чиқариши тўғрисида эслатиб ўтамиз.   

Хоразм вилояти ИИБ 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй