Ўғирлик фош этилди

admin | 22-02-2019 | 1448

Ўғирлик фош этилди

Спиртли ичимликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, инсоннинг нафақат саломатлигига, балки, унинг шаъни, қадр-қимматига ҳам жиддий путур етказишини кўп бора гувоҳи бўлганмиз.

Хонқа туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган, Ж.Д. ҳам 2019 йилнинг 14 февраль куни кечки пайтда маҳалладошининг тўйида меъёридан ортиқ спиртли ичимлик истеъмол қилганидан сўнг, ўз уйи қолиб, қўшнисининг уйига қараб йўл олади. Қўшни уйнинг очиқ қолган орқа эшиги орқали яширин равишда кирган Ж.Д.  хонадон эгасига тегишли бўлган  5 900 000 сўм пул ва 1 дона уяли телефонни чўнтагига жойлаб, ўз уйига равона бўлади.

Хонадон эгасининг ички ишлар бўлимига қилган мурожаатидан кейин, унинг мулкига кўз олайтирган маҳалладошини аниқлаш қийин бўлмади.

“Мастлик натижасида, билмасдан жиноятга қўл урибман”, деб жазодан қутилиб қолишга уринган Ж.Д. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, чунки Жиноят Кодексида мастлик натижасида жиноятга қўл уриш, жавобгарликдан озод қилиш ёки жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида эмас, аксинча 56-моддада жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида қайд этилган.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими    


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй