Белгиланмаган жойларда чўмилиш ҳаёт учун хавфли

admin | 08-06-2017 | 14056

Белгиланмаган жойларда чўмилиш ҳаёт учун хавфли

Янгибозор тумани ИИБ ходимлари томонидан шу туманда жойлашган “Пахлавон” номли болалар оромгоҳида дам олаётган болалар билан бўлиб ўтган навбатдаги учрашув жараёнида, болаларга белгиланмаган жойларда, шунингдек, тарбиячилари ёки ота-оналарининг кузатувисиз ҳамда узоқ вақт чўмилиш ҳаёт учун хавфли эканлиги ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берилди.

Шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари болаларга оромгоҳларда турли қизиқарли спорт ўйинлари билан шуғулланиш ва бадиий китоблар ўқиш орқали ёзги таътилни маъроқли ўтказиш юзасидан тавсиялар беришди.

Учрашувдан болалар ва оромгоҳ тарбиячилари ўзлари учун катта таассуротлар олганликларини билдирдилар.

Ходимларимиз томонидан оромгоҳга яқин жойдаги чўмилиш учун хавфли бўлган каналлар қирғоқларига чўмилишни тақиқловчи махсус баннерлар ўрнатилди.

 

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй