Ички ишлар органлари ходимлари томонидан қонунчилик ва хизмат интизомига риоя этилиши бўйича учрашувлар ташкил қилинмоқда

admin | 15-04-2017 | 3490

Вилоят ИИБ ХЧК ва ФРБ ходимлари иштирокида соҳанинг айрим ходимлари томонидан содир қилинаётган қонунбузилиш ҳолатлари ва уларни олдини олиш борасида қилиниши лозим бўлган ишлар мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

     Мазкур учрашувда Вилоят ИИБ ХЧК ва ФРБ, Вилоят ИИБ Манзил-маълумотлар бюроси ва шаҳар-туман ИИБ паспорт бўлинмаларининг шаҳодатланган ва эркин ёлланган ходимлари иштирок этди.

  Учрашувни вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари О.Д.Азимов олиб бориб, ходимлар томонидан қонунчилик ва хизмат интизоми бузиш ҳолатлари содир қилинаётганлигини бу ҳолатлар фуқароларимизни ички ишлар органларига нисбатан ишончсизликни келтириб чиқараётганлигини, сафларимизда хизмат қилаётган айрим ходимлар ички ишлар органлари ходими деган шарафли номга доғ тушираётганликларини, келгусида бу каби ноҳуш холатларга йўл қўймаслик лозимлигини тушунтириб ўтди.

     Шунингдек учрашувда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан содир қилинган қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан тайёрланган видеоролик қатнашчилар эътиборига етказилди.    

             


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй