Қоидага бирдек амал қилайлик!

admin | 27-02-2019 | 1459

Қоидага бирдек амал қилайлик!

2018 йил давомида вилоят ҳудудида барча турдаги жиноятларнинг барвақт  олдини олишга эришилган (умумий жиноятлар 39,1 фоизга камайган) бир пайтда, йўл-транспорт ҳодисаларининг салмоғи юқорилигича қолаётганлиги боис, жорий йилда  йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар янада кучайтирилиб, бугун нафақат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари, балки вилоят ички ишлар органларининг барча ходимлари томонидан мехнат жамоалари, таълим муассасалари ва кенг жамоатчилик орасида турли тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаларининг аксариятига юқори тезлик сабаб бўлаётганлигидан келиб чиққан ҳолда, транспорт воситаларининг тезлигини ўлчаш мосламаларининг сони оширилмоқда. Авария ўчоқларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қўшимча йўл белгилари ўрнатилмоқда.  

Тезкор хабарлар рукни остидаги ушбу мақолани ўқиган кўпчиликнинг қалбида беихтиёр нимадир жизиллаб кетади. Чунки, бу гал ҳам ачиниш билан навбатдаги йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир нафар инсон, қайсидир маънода таъбир жоиз бўлса, кимнингдир суюкли фарзанди, кимнингдир мехрибон отаси, кимнингдир вафодор турмуш ўртоғи, қайсидир оиланинг тоғдек суянчи хаётдан кўз юмди. Хива туманида яшовчи, 1964 йилда туғилган, С.И. 2019 йилнинг 22 февраль куни тунги пайтда Урганч шаҳрининг Хонқа кўчасини пиёда кесиб ўтаётган, 1974 йилда туғилган, урганчлик Р.З. ни “Исузу” русумли автобус билан уриб юборган. Пиёда йўл-транспорт ҳодисаси вақтида олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойининг ўзида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй