Таълимга эътибор - келажакка эътибор

admin | 27-02-2019 | 609

Таълимга эътибор - келажакка эътибор

ИИВга қарашли Академик лицейларда таҳсил олаётган ўқувчиларни келгусида ички ишлар органлари учун етук мутахассис кадрлар бўлиб етишиб чиқишларини таъминлаш мақсадида, бугунги кунда у ердаги таълим-тарбия жараёнлари ва лицейнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ишлари Вазирлик ва вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбариятининг доимий эътибори ва назоратидадир.

Куни кеча ИИВ Хоразм Академик лицейида бўлиб ўтган тантанали тадбир ҳам юқоридаги фикримизга яққол мисол бўла олади.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Раҳманов иштирок этган мазкур тадбирда Академик лицейнинг бир гуруҳ иқтидорли ўқувчиларига вилоят ички ишлар бошқармасининг фахрий ёрлиғи, уларнинг ота-оналарига эса ташаккурномалар тантанали равишда топширилди. Тақдирланган ўқувчиларга эсдалик совғаси сифатида бадиий китоблар тортиқ қилинди.

Шунингдек лицей моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида ИИВ томонидан ажратилган “Нексия” ва “Дамас” енгил автомобиллари ва “Исузу” автобуси хизматда фойдаланиш учун лицей шахсий таркибига топширилди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими  


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй