Сайёхлар хавфсизлигини таъминлаш йўлида

admin | 28-02-2019 | 524

Сайёхлар хавфсизлигини таъминлаш йўлида 

 

Қаердаки сайёхлар хавфсизлиги таъминлансагина шу ерга уларнинг ташрифи ортиб бориши ҳеч қандай исбот талаб қилмайдиган қоидадир. Дарҳақиқат иш ва турмуш ташвишларини бир муддатга унутиб, олис сафарга чиққан инсон борки, албатта сафари бехавотир бўлишини истайди.

Юртимизда ички ва ташқи туризмни ривожлантириш борасида шахдам қадамлар ташланган бугунги кунда туристик объектлар мавжуд бўлган вилоятлар ички ишлар бошқармалари таркибида хавфсиз туризмни таъминлаш хизматининг йўлга қўйилганлиги ҳам бежизга эмас.

Ташкил этилганлигига ҳали кўп бўлмаган Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси асосан хорижий тилларни биладиган йигит-қизлар билан жамланган бўлиб, уларда фуқаролар ва сайёхлар билан мулоқот қилиш кўникмалари тўлиқ шакллантирилди.

Ҳар қандай сохада фақатгина кадрлар салоҳияти билангина кўзланган натижага эришиб бўлмайди, бунда албатта замонавий техника ва технологиялардан ҳам самарали фойдаланиш талаб этилади.

Шуни инобатга олган ҳолда, Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси моддий-техник базасини бойитишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Яқинда бошқарма шахсий таркибига хизматда фойдаланиши учун “Sigway” ва “Скутер” ҳаракат воситалари ажратилганлиги уларнинг хизмат фаолиятида бир қатор қулайликлар яратди десак муболаға бўлмайди.

 “Ичон қалъа” музей қўриқхонаси ҳудудида ўрнатилган бошқарма кўчма пункти нафақат ходимларнинг қулай шароитда хизмат олиб боришлари шу билан биргаликда сайёхларнинг ички ишлар органларига мурожаат қилишлари учун ҳам қулайлик яратди.

Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси таркибида хизмат олиб борувчи ходимларнинг алоҳида ажратиб турувчи белги (атрибутика)га эга эканликлари уларни тезда таниб олиш имконини беради.

Шу ўринда мазкур бошқарма фаолияти йўлга қўйилганидан буён хорижий сайёхларга нисбатан ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этиш ҳолатларига йўл қўйилмаганлигини маълумот тариқаси билдириб ўтамиз.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй