ҲАРБИЙ ҚИСМДА “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ”

admin | 05-03-2019 | 2761

ҲАРБИЙ ҚИСМДА “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” 

Тадбирга Хива шаҳридаги болалар шаҳарчаси тарбияланувчилари ҳамда Урганч шаҳридаги умумтаълим мактабларининг ўқувчилари таклиф қилинди. “Очиқ эшиклар куни”ни батальон командирининг ўринбосари, подполковник Шерзод Баротов очиб, ҳарбий қисм зиммасидаги асосий вазифалар нималардан иборат эканлиги ва аскарларнинг бу борадаги хизмат фаолиятига атрофлича тўхталиб ўтди.

“Очиқ эшиклар куни”да Урганч ҳарбий прокурори ўринбосари, подполковник Комилжон Жўрабоев, Урганч шаҳридаги 30-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Феруза Йўлдошева, Хива болалар шаҳарчаси психологи Амирбек Тилавовлар ҳам сўзга чиқиб, юртимизда ёшларни она Ватанга, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор берилаётгани, бу борадаги таълим ва тарбия жараёнларининг, маънавий-маърифий тадбирларнинг ижобий самаралар бераётганини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Шундан сўнг келажагимиз эгалар бўлган болажонлар ҳарбий қисм аскарларининг жанговар кўргазмали чиқишларини, қўл жанги машғулотларини томоша қилишди ва аскарлар ҳаёти билан яқиндан танишишди. Айниқса, ҳарбий техникалар ҳамда замонавий қурол-яроғларнинг намойиш этилиши тадбир иштирокчиларида ўзига хос қизиқиш уйғотди.

-Ўтказилаётган бундай маънавий-маърифий тадбирлар мамлакатимизда келажагимиз эгалари бўлган ёшлар тарбияси, уларнинг комил инсон бўлиб вояга етишида муҳим ўрин тутади,-дейди Хива шаҳридаги болалар шаҳарчаси психологи Амирбек Тилавов.-Қолаверса, ёшларимиз онгини юксалтиришда, уларнинг миллий армиямизга бўлган қизиқишини шакллантиришда муҳим омил бўлади.

Тадбирда болажонларга ҳарбий қисм аскарлари томонидан совғалар топширилди.

Ўтказилган ушбу тадбир болажонларда бир олам ижобий таассурот қолдирди. 

                                                                                 Худойберган ЖАББОРОВ,

                                                                             “Postda” газетаси мухбири












Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй