Малакали ходимлар – муваффақият гарови

admin | 05-03-2019 | 3058

Малакали ходимлар – муваффақият гарови

 

Илк маротаба ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти томонидан ҳудудларда туман-шаҳарлар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқарма, бўлим ва ички ишлар бўлимларининг барча тоифадаги раҳбарлари ҳамда профилактика инспекторларининг касбий билим, ўқув ва кўникмаларини юксалтиришга қаратилган сайёр ўқув йиғинлари ходимларни хизматдан ажратмаган ҳолда ўтказилмоқда.  Шунингдек ички ишлар органларининг истиқболли ёш кадрлар заҳирасига олинган ходимлар билан бошқарув қобилиятларини шакллантириш бўйича ўқув машғулотлари ташкил этилмоқда.  Навбатдаги малака ошириш сайёр ўқув йиғинлари Хоразм вилоятида жорий йилнинг 3 – 7 март кунлари ўтказилмоқда. Ўқув жараёнлари ИИВ Хоразм Академик лицейи ўқув базасида амалга оширилмоқда.  Ўқув жараёни “Модуль тизими” ва тўпланган тажриба асосида айнан ушбу ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ҳамда ходимлар билимидаги бўшлиқларни тўлдириш учун ўқув дастурларига тегишли ўзгартириш киритилиб ташкил этилаётганлиги ўқув йиғинларининг сифатига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бунда ходимлар инновацион педагогик ва ахборот коммуникация технологиялари ёрдамида жиноятчиликка қарши кураш, тергов қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси, “Хавфсиз шаҳар” концепциясини асосий моҳияти, жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш жараёнида, шунингдек шахсий таркиб билан ишлаш ва уни тарбиялашга йўналтирилган фаолиятда иннавацион хизмат усулларини қўллаш ва бошқалар бўйича ўқув ва кўникмалар ҳосил қилмоқдалар.Малака ошириш сайёр ўқув йиғинлари якунлари бўйича ходимларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими










Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй