Шохсупада вилоят ИИБ терма жамоаси

admin | 06-03-2019 | 2542

Шохсупада вилоят ИИБ терма жамоаси 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизмат қилаётган хотин-қизлардан касбий билим ва интеллектуал салоҳият билан биргаликда жисмонан етук бўлиш ҳам талаб этилади.

Шу боис ҳар йили 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти биринчилиги учун Хоразм вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизмат қилаётган аёллар терма жамоалари ўртасида спортнинг бир неча тури бўйича мусобақа (спартакиада) ўтказиш анъанага айланган.

Жорий йил ҳам мазкур байрам арафасида Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси, вилоят ички ишлар, божхона ва солиқ бошқармаларида хизмат қилаётган хотин-қизлардан иборат терма жамоалар спортнинг “Бадминтон”, “Шашка”, “Дартс (нишонга олиш)” турлари бўйича ўзаро куч синашдилар.

Ҳар бирида беш нафар иштирокчи бўлган терма жамоалар мазкур мусобақада совринли ўринлар учун муросасиз беллашдилар.

“Банминтон”да ДХХ вилоят бошқармаси ўз устунлиги намоён этган бўлса, “Шашка” ва “Дартс” турларида вилоят ИИБ терма жамоаси аъзолари ўз рақибаларига имконият қолдиришмади.

Якунда лейтенант Зебо Отажанова, катта сержантлар Умида Шакирова, Малика Матниязова, сафдорлар Наргиза Ўразбаева ва Мумтозбегим Ортиқовалардан иборат Хоразм вилояти ИИБ терма жамоаси фахрли биринчи ўриннни эгаллади.

Иккинчи ва учинчи ўринлардан ДХХ вилоят бошқармаси ва божхона бошқармаси терма жамоалари жой олишди.

Мусобақа ғолибларига “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда ўтказилган мусобақада ҳам вилоят ИИБ хотин-қизлар терма жамоаси шохсупанинг энг юқори поғонасидан жой олишган эди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


(суратда: мусобақа ғолиблари Хоразм вилояти терма жамоаси)


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй