“ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ”

admin | 06-03-2019 | 1469

“ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ” 

 

Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси Кадрлар бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга вилоятимизда яшовчи, ўрта-махсус маълумотга эга ҳамда олий маълумотли ёшларни шахсий ҳужжатлари расмийлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг касбий тайёргарлик факультетига, ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий маълумотга эга бўлган, ҳарбий хизматни ўтаган (эркаклар учун) фуқаролар ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари қабул қилинади.

Факультетда ўқиш муддати ички ишлар органларининг офицерлар таркиби ходимларини махсус касбий тайёрлаш йўналишида 6 ой, ички ишлар органларининг сержантлар таркиби ходимларини махсус касбий тайёрлаш йўналишида 5 ойни ташкил қилади.

Мурожаат этувчи номзодлар Хоразм вилояти ИИБ Кадрлар бошқармасига ўзлари билан фуқаролик паспорти, ҳарбий гувоҳномаси, диплом ва баҳолар иловасини олиб келишлари шарт.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга кириш учун аризалар 2019 йил 15 апрелга қадар қабул қилинади.

 

 Хужжатлар Урганч шаҳри Гурлан кўчаси 9/5-уйда жойлашган “Динамо” спорт ўйингоҳида вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси масъул ходими томонидан хафтанинг якшанба кунидан ташқари  соат 09-00дан 18-00 гача қабул қилинади. Тел: 223-70-03.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй