Муносиблар рағбатлантирилди

admin | 06-03-2019 | 1548

Муносиблар рағбатлантирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ–4075-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларида, жумладан Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасида ҳам юридик шахс ташкил этмаган ҳолда жамоат хавфсизлигини таъминлашни рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилган эди.

Жамғарма маблағларини бириктирилган ҳудудда жиноятлар даражаси пасайган, уларни олдини олиш ва бартараф этиш чора-тадбирлари ўз вақтида кўрилган ҳолларда фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари, профилактика (катта) инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари ҳамда «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг алоҳида ўрнак кўрсатган аъзоларини моддий рағбатлантириш ҳамда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда амалий ёрдам кўрсатган фуқароларни бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш, қимматбаҳо совғалар билан мукофотлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтириш белгилаб олинган.

2019 йилнинг 5 март куни Хоразм вилоятида илк маротаба мазкур жамғарма ҳисобидан, ўзларига бириктирилган ҳудудда жиноятлар даражаси пасайган, уларни олдини олиш ва бартараф этиш чора-тадбирлари ўз вақтида кўрган фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари, профилактика (катта) инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари ҳамда «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг алоҳида ўрнак кўрсатган аъзоларидан бир гуруҳи моддий рағбатлантирилди.

Мазкур тадбир кенг жамоатчилик иштирокида тантанали тарзда ўтказилди.

Бу каби ижобий ишлар мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жамоат тартибини сақлашнинг мутлақо янги механизмларини жорий этиш ҳамда аҳолида шахсий хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасида амалга оширилаётган тизимли ва самарали чора-тадбирлар натижасидир.

Юқоридаги чора-тадбирлар жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимида ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ва ушбу йўналишда ўзаро мақсадли ҳамкорликни ташкил этишда жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда жамоатчилик тузилмалари иштирокини ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларнинг, биринчи навбатда, ижтимоий-маиший тусдаги жиноятларнинг олдини олиш, уларга чек қўйиш, содир этилганларини фош этишда фуқаролик позициясининг юксалтиришга замин яратиши шубҳасиз.

Эндиликда муносибларни рағбатлантириш ҳар ой якунлари бўйича амалга ошириб борилади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил давомида Хоразм вилоятидаги мавжуд 512 та маҳалланинг 244 тасида жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими










Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй