Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш йўлида

admin | 09-03-2019 | 307

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш йўлида  

2019 йил 4 март куни жиноят ишлари бўйича Гурлан туман суди биносида “Суд ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда ёшлар жиноят ишлари бўйича Гурлан туман судининг раиси Б.Якубов ва Гурлан туман маъмурий судининг раиси С.Аллабергеновларнинг иш фаолиятлари ва туман судидаги замоний ахборот-техника воситалари билан яқиндан танишдилар.

Ҳар бир давлат ёш авлодни демократик, умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида тарбия қилишнинг уддасидан чиқиши, уларни ижтимоий жиҳатдан етарли даражада қўллаб-қувватлаши шартлиги, акс ҳолда мамлакат аҳолиси фақатгина ишсиз ва салоҳиятсиз фуқаролар ҳисобига ортиб, кескин криминоген вазият ва ижтимоий зиддиятлар пайдо бўлиши ҳақида, шунингдек ҳозирги кунда Ўзбекистонда ёшлар, яъни 30 ёшгача бўлганлар аҳолининг 64 фоизини ташкил этиши, бу бир томондан, давлатимиз зиммасига улкан масъулият юкласа, иккинчи томондан ёшларга оид мақбул сиёсат юритиш натижасида улкан имкониятларни ҳам бериши, ҳозир Ўзбекистон меҳнат ресурсларининг ярмидан кўпини ёшлар ташкил этиши, келгусида ҳар учинчи сайловчи ҳам ёшлардан бўлиши тушунтирилди. Мамлакатимиз ёшлари улкан ижодий, интеллектуал, ижтимоий-сиёсий салоҳиятга эга эканлиги, ана шу куч ва салоҳиятни юрт тинчлиги, ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги сари сафарбар этиш энг муҳим вазифалардан бири эканлиги таъкидланди. Учрашув мабойнида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожат қилиб, ўз таассуротлари билан ўртоқлашдилар.





Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй