Гўзаллик ва нафосат байрами

admin | 09-03-2019 | 1382

Гўзаллик ва нафосат байрами  

Баҳор фаслининг илк кунларида нишонланадиган гўзаллик ва нафосат байрами – “Халқаро хотин-қизлар куни” мамлакатимиздаги барча мехнат жамоаларидаги каби Хоразм вилояти ИИБ да ҳам тантанавор нишонланди.

Байрам дастурхони атрофига Хоразм вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган барча хотин-қизлар, ички ишлар органларининг фахрий аёллари, хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг турмуш ўртоқлари, шунингдек вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органларнинг вакилалари таклиф этилдилар.

Тантанали тадбирни Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Раҳмонов табрик сўзи билан очиб берди ва байрам арафасида тақдирланган бир гуруҳ хотин-қизларга Ички ишлар вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи”, “Аёллар эсдалик қўл соати”, пул мукофотлари ва навбатдаги махсус унвонларни топширди.

Шундан кейин байрам кечасига ташриф буюрган барча хотин-қизларга вилоят ИИБ касаба уюшмаси томонидан ажратилган совғалар тантанали равишда топширилди.

Байрам тадбирида таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар, жозибадор рақслар барчага кўтаринки кайфият улашди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй