Қинғир ишнинг қийиғи

admin | 18-03-2019 | 2718

Қинғир ишнинг қийиғи

Банк пластик карточкаларини замонавий иқтисодиётнинг буюк кашфиётларидан бири десак ҳеч қандай муболаға бўлмайди. Нақд пулсиз ҳисоблашиш имкониятини берувчи ушбу карточкалар нафақат ўзининг қулайлиги, шунинг унда сақланаётган маблағнинг маълум миқдорда ошиши (банк томонидан белгиланган фоиз ҳисобига) билан ҳам аҳолининг ишончини қозониб келмоқда.
Афсуски, Янгиариқ туманидаги банклардан бирида (тергов манфаатларидан келиб чиққан ҳолда банк номи ва гумондорлар исми ошкор қилинмади) ўтказилган текширув жараёнида “қинғир ишнинг қийиғи” чиқиб қолди, яъни банкнинг бир гуруҳ мансабдор шахслари ушбу банк мижози ҳисобланган 15 нафар фуқароларнинг банк пластик карточкаларидан 2 йил давомида жами уч миллион сўмдан ортиқ пулларини, уларнинг логин ва паролларидан фойдаланган ҳолда талон-тарож қилиш йўли билан ўғирлаб келганликлари аниқланди.
“Мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун” шиори остида мамлакатимизда фаолият олиб бориб, аҳолининг ишончини оқлаб келаётган кўпгина банклардан бирида учраган ушбу қонунбузарлик ҳолатини “гуруч орасидаги курмак” деб баҳолаш мумкин.
Мижоз ишончини оқлай олмаган юқоридаги банк ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими.      


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй