Э Ъ Л О Н ! ! !

admin | 19-03-2019 | 864

Э Ъ Л О Н    ! ! ! 

“Наврўз” умумхалқ байрамини ўтказиш пайтида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида сайлгоҳларга туташ ҳудудлардаги автомобиль йўлларида транспорт воситаларининг ҳаракатланишини вақтинчалик чеклаш белгилаб олинди.

Жумладан, Урганч шаҳар Ҳокимининг 2019 йил 15 мартдаги 37-Ф-сонли Фармойишига асосан 2019 йилнинг 21 март куни соат 08:30дан соат 21:00га қадар Урганч шаҳрининг Аль-Хоразмий кўчасида (Ислом Каримов кўчаси кесишмасидан ва Хонқа кўчаси кесишмасигача), Хонқа кўчасида (Аль-Хоразмий кўчаси кесишмасидан Тинчлик кўчаси кесишмасигача), Ғафур Ғулом кўчасида (Ислом Каримов кўчаси кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси кесишмасигача), Абдулла Қодирий кўчасида (Ғафур Ғулом кўчаси кесишмасидан Аль-Хоразмий кўчаси кесишмасигача) яъни “Авесто” мажмуаси атрофларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланади.

Авесто мажмуасига шахсий транспорт воситаларида ташриф буюрувчилар учун Урганч шаҳрининг Наманган кўчасида автомобилларнинг вақтинчалик тўхташ жойи ташкил этилади.

Юқоридаги автомобиль йўлларида транспорт воситаларининг ҳаракатланишини чеклаш сабабли пайдо бўлган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Хоразм вилояти ИИБ


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй