Спорт маркази фойдаланишга топширилди

admin | 21-03-2019 | 2303

Спорт маркази фойдаланишга топширилди 

Юртимизда “Наврўз” умумхалқ байрами кенг миқиёсда нишонланаётган шу кунларда бир қанча қурилиши тугалланган янги объектлар фойдаланишга топширилди.

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасига қарашли янги қурилган спорт маркази мажмуаси ҳам ана шундай объектлар қаторидан ўрин эгаллади.

2018 йилнинг август ойида тамал тоши қўйилган мазкур спорт марказининг қурилиши замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда қисқа муддат якунланишига эришилди.

Спортнинг ўнга яқин тури билан шуғулланиш шароитларига эга марказ замонавий спорт анжомлари ҳамда мусобақаларини томоша қилиш учун 150 та ўриндиқ билан таъминланган.

2019 йилнинг 21 март куни спорт марказининг фойдаланишга топширилишига бағишланган тантанали тадбирда Хоразм вилояти Ҳокими Ф.Эрманов, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Ш.Раҳмонов, вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят Ҳокими Ф.Эрманов вилоят ички ишлар органлари ходимларининг жисмонан соғлом, маънан етук бўлишларини таъминлашга қаратилган шарт-шароитларни яратиш мақсадида вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан олиб борилаётган ишларни алоҳида эътироф этиб ўтди.

Тантанали тадбир давомида вилоятдаги ёш спортчилар, вилоят ички ишлар органлари ходимлари ва ИИВ Хоразм Академик лицейи ўқувчилари томонидан кўргазмали спорт чиқишлари намойиш этилди.

ИИВ Хоразм Академик лицейида таҳсил олиб келаётган бир гуруҳ иқтидорли ўқувчиларнинг маҳорати тадбир иштирокчиларининг олқишига сазавор бўлди.

Шу куннинг ўзида мазкур спорт мажмуасида вилоят ички ишлар бошқармаси соҳавий йўналишларида хизмат олиб бораётган ходимлардан иборат терма жамоалар ўртасида спортнинг “мини футбол” турига старт берилди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй