Аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш асосий мақсадимиздир

admin | 27-03-2019 | 2224

Аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш асосий мақсадимиздир 

Бугунги кунда хокимиятнинг барча органлари ва бўғинлари халқимиз учун муносиб турмуш тарзини яратиш, уларни бахтли хаёт кечиришларини таъминлаш йўлида туну-кун хизмат олиб бормоқдалар, десак асло муболаға бўлмайди.

Халқ учун муносиб турмуш тарзини яратиш учун эса авваламбор уларнинг дарду-ташвиши ва муаммоларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш лозим.

Вилоятдаги сектор раҳбарилари томонидан амалга оширилаётган сайёр қабуллардан кўзланган мақсад айнан шу муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишга қаратилгандир.

2019 йилнинг 27 март куни Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Ш.Н.Раҳмонов томонидан Қўшкўпир тумани “Айронкўл” маҳалла фуқаролар йиғинидаги касб-хунар коллежи биносида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда Қўшкўпир туманида истиқомат қилувчи 100 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этди ва улардан 32 та мурожаат келиб тушди. Фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти аҳоли яшаш ҳудудларини тоза ичимлик суви ва электр энергияси билан таъминлаш, ички хўжалик йўлларини таъмирлаш, уй-жой олиш ёки қуриш, тиббий хизматдан фойдаланишда имтиёзга эга бўлиш масалаларидан иборат бўлди.

Мурожаатлар мазмунидан келиб чиққан ҳолда, муаммоли масалаларни жойида ҳал қилиш учун мутасадди ходимлар сайёр қабул якунида мурожаатда келтирилган манзилларга ташриф буюрдилар ва кечиктириб бўлмайдиган масалалар бўйича шу куннинг ўзида амалий ишларга киришилди.

Якунда фуқароларнинг ҳар бир мурожаати юзасидан амалий ёрдам бериш мақсадида чора-тадбирлар белгилаб олинди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй