Пешқадамлар сафидан жой олишди

admin | 29-03-2019 | 2148

Пешқадамлар сафидан жой олишди 

Ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги ишларнинг сифат ва самарадорлигини ошириш борасида бугунги кунда янгича фикрлаш, янгича ёндашув ва янгича ишлашга ўтилган десак муболаға бўлмайди.

Иқтисодий ривожланиш ва тараққиёт аввало тинчлик ва осойишталик асосига яратилишини англаган кенг жамоатчилик бугун эзгу йўлда бирлашиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликка қарши кураш ҳамда унинг олдини олиш масаласига умумхалқ иши сифатида қарамоқда.

Бу борада албатта маҳаллаларда фуқаролар йиғини раиси ва фаоллари билан бир бинода жойлашган ички ишлар органларининг таянч пунктлари нафақат жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда, балки маҳалла тараққиёти ва унда яшовчи аҳолининг хаёт тарзини юксалтириш ишларини амалга оширишда хизмат қилувчи эзгулик масканига айланиб улгурди.

Маҳаллий Хокимликлар билан ҳамкорликда ички ишлар органлари таянч пунктларининг фаолияти янада такомиллаштирилиб, уларнинг моддий техник базаси бойитиб борилмоқда. Дарҳақиқат, қулай шарт-шароит ва зарур техникалар самарадорлик гаровидир.

Ички ишлар органларида амалга оширилаётган ишларни ҳар томонлама таҳлил қилиш, уларнинг хизмат фаолиятини муносиб рағбатлантириш мақсадида ҳар йили “Ички ишлар органларининг намунали таянч пунктлари” кўрик-танлови ўтказилади.

Кўрик-танлов дастлабки (вилоят миқиёсида) ва якуний (республика миқиёсида) босқичларда ўтказилади.

Ушбу кўрик-танловнинг вилоят босқичида ички ишлар органларининг Хива шаҳридаги 43-сонли таянч пункти ғолибликка эришиб, якуний босқичга йўлланмани қўлга киритганлиги тўғрисида маълумот берган эдик.

2019 йилнинг 26 март куни Тошкент шаҳридаги “Туркистон” санъат саройида кўрик-танловнинг якуний босқичи ғолибларини аниқлаш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Кўрик-танловда Хива шаҳридаги “Газчи” номли маҳалласига хизмат кўрсатувчи 43-сонли таянч пунктида маҳаллада жиноят ва ҳуқуқузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, бунинг учун таянч пунктида яратилган шарт-шароитлар юқори баҳоланиб, фахрли 1-ўринга муносиб деб топилди.

Ғолибликни қўлга киритган мазкур таянч пунктига Ички ишлар вазирлиги томонидан хизматда фойдаланиш учун “Nexia-3” автомобили ва  ИИВ кубоги топширилди.

Эслатиб ўтамиз, олиб борилган профилактик чора-тадбирлар натижасида Хива шаҳрининг “Газчи” маҳалласида 2018 йил давомида ва 2019 йилнинг ўтган даври мабойнида жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.  

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими

(суратда Хива шаҳридаги "Газчи" маҳалласи маъмурий биноси ва ушбу маҳаллага хизмат кўрсатувчи профилактика инспектори катта лейтенант Ш.Оллаберганов) 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй