Фаол ўқувчилар сафи кенгаймоқда

admin | 02-04-2019 | 656

Фаол ўқувчилар сафи кенгаймоқда 

Бундай бир ой олдин Ўзбекистон Республикаси ИИВ Хоразм Академик лицейида таҳсил олаётган, ўзининг билими, тиришқоқлиги ва жамоат ишларидаги фаоллиги билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ўқувчи йигит-қизларга Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг фахрий ёрлиғи, уларнинг ота-оналарига эса ташаккурномалар топширилганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

2019 йилнинг 30 март куни Хоразм Академик лицейида ўтказилган навбатдаги тантанали тадбир ҳам лицейнинг ана шундай бир гуруҳ фаол ўқувчиларига Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг фахрий ёрлиғи ва уларнинг ота-оналарига ташаккурномаларни топширишга бағишланди. Ўқувчиларга совға тариқасида бадиий китоблар тақдим этилди.

Фахрий ёрлиқлар билан тақдирлашга муносиб деб топилган ўқувчи йигит-қизларнинг кўзидаги ишонч ва қувонч ҳамда фарзанди сабаб ташаккурномани қўлига олаётган ота-оналарнинг бахтиёр чеҳралари тантанали тадбирга йиғилганларни тўлқинлантириб юборди.

Ҳа, Хоразм Академик лицейида иқтидорли, мустақил фикрлай оладиган, жамоат ишларида фаол бўлган ўқувчи йигит-қизлар сафи кенгаймоқда.

Уларнинг пухта билим эгаллашлари учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Хоразм вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан барча зарур шарт-шароитлар босқичма-босқич яратиб берилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими

  


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй