Жасорат унутилмайди

admin | 02-04-2019 | 681

Жасорат унутилмайди 

1999 йилнинг 30 март куни Хоразм вилоятининг Саримой қўрғонида содир бўлган мудҳиш ҳолат орадан 20 йил ўтган бўлсада, халқимизнинг ҳали-ҳануз кечагидек хотирасида, чунки ўша машъум кунда бир қатор террорчилик ва қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширишни кўзлаб вилоятимизнинг рамзий маънодаги шарқий дарвозаси ҳисобланмиш “Тупроққалъа” мунтазам йўл-патруль хизмати маскани орқали кириб келишга уринган бир гуруҳ жиноятчиларнинг йўли тўсиб қолинди. Аммо, тиш-тирноғигача қуролланган жирканч тўданинг йўлини тўсиб қолишда халқимиз ўзининг бир неча мард ўғлонларидан ажралди.

Хоразм вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими старшина Фарход Собиров ҳам шу куни хизмат вазифасини бажариш пайтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган эди.

Старшина Фарход Собиров истиқомат қилган маҳаллада унинг хотирасига бағишлаб ўрнатилган монументга ҳар йилнинг 30 март санасида гулчамбарлар қўйилиб, унинг ёрқин хотирасига хурмат бажо келтирилади.

Бу йил ҳам анъанага мувофиқ 30 март куни эрталабдан Урганч туманининг Ғойбу қишлоғига ташриф буюрган Хоразм вилоят ИИБ раҳбарияти, Урганч тумани Ҳокимлиги Фарход Собировнинг касбдош дўстлари ва яқинлари билан биргаликда дастлаб хотира монументига гулчамбарлар қўйишди, кейин Фарход Собиров хонадонида бўлишиб, унинг ҳақига дуо қилишди.

Шунингдек, Ф.Собиров хонадонига Урганч тумани Ҳокимлиги томонидан ажратилган озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Ҳа, инсон улуғ, унинг хотираси абадий, ҳалқимиз Ватан ҳимояси йўлида ўз жонидан кечган мард ўғлонларини ҳеч қачон унутмайди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй