Сайёр қабуллар давом этмоқда

admin | 03-04-2019 | 2357

Сайёр қабуллар давом этмоқда 

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Хоразм вилояти сектор раҳбарлари томонидан туманларда сайёр қабуллар ўтказилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Ш.Н.Раҳмонов томонидан 2019 йилнинг 3 апрель куни Боғот тумани “Найман” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган касб-хунар коллежи биносида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда Боғот туманида яшовчи фуқароларнинг ариза, таклиф ва шикоятлари қабул қилинди.

Юз нафардан зиёд фуқаро иштирок этган сайёр қабулда қирққа яқин мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар асосан аҳоли ҳудудларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ички хўжалик йўлларини таъмирлаш ҳамда тиббий хизматдан фойдаланишда имтиёзга эга бўлиш каби масалалардан иборат бўлди.

Ҳар бир мурожаат юзасидан сайёр қабулда иштирок этган Боғот тумани Ҳокимлиги ва тумандаги ижтимоий-коммунал соҳа раҳбарлари билан ҳамкорликда чора-тадбирлар режаси ва ижро муддатлари белгилаб олинди.

Шунингдек сайёр қабул жараёнида ички ишлар органлари хизматига кириш истаги билан мурожаат қилган икки нафар фуқарони ички ишлар органлари  профилактика инспекторларининг ёрдамчилари лавозимларига номзодлар рўйхатига киритиш белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи томонидан навбатдаги сайёр қабул 2019 йил 10 апрель куни соат 11:00да Урганч тумани “Боқайлар” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган касб-хунар коллежи биносида бўлиб ўтади.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй