Профилактика инспекторлари учун махсус сумка ва планшетлар

admin | 05-04-2019 | 671

Профилактика инспекторлари учун махсус сумка ва планшетлар 

Содир бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари билан курашгандан кўра, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, яъни уларнинг профилактикаси билан шуғулланиш ҳар жиҳатдан фойдали эканлиги барчага аён.

Шу боисдан ҳам жойлардаги ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ва бўлинмалари шахсий таркиби ҳисобланмиш профилактика инспекторлари лавозимларини маънан ва жисмонан етук кадрлар билан жамлаш, улар учун яшаш ва хизмат шарт-шароитларини яратиш мақсадида узлуксиз чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу борада Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида амалга оширилаётган ишларни ҳам таҳсинга сазавор деса арзийди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги томонидан туман ички ишлар бўлимининг 30 нафар профилактика (катта) инспекторларига махсус жиҳозланган хизмат сумкаси ва замонавий планшетлар ажратилди.

2019 йилнинг 5 апрель куни профилактика инспекторларига хизмат сумкаси ва планшетларни топширишга бағишланган тантанали тадбирда, тумандаги сектор раҳбарлари, ИИВ ва вилоят ИИБ масъул ходимлари иштирок этдилар.

Биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда асқотадиган дори-дармонлар, ёзув қуроллари, ўзбекча-русча-инглизча сўзлашгичлар билан жихозланган махсус хизмат сумкалари ва ички ишлар органларидаги базавий дастурлар билан таъминланган планшетлар профилактика инспекторлари хизмат фаолиятида қулайлик яратиши шубҳасиз.


Ҳазорасп туманида 2018 йил давомида умумий жиноятлар 39 фоизга жорий йилнинг биринчи чораги давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга камайганлигини маълумот ўрнида келтириб ўтамиз.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй