Жиноят устида қўлга олинди

admin | 08-04-2019 | 2287

Жиноят устида қўлга олинди 

Урганч шаҳрида яшовчи, 1966 йилда туғилган А.А. илгари ўғирлик жинояти учун жазо муддатини ўтаб чиққан бўлсада, бундан ўзига тўғри ҳулоса чиқариб олмасдан яна ўғирлик жиноятига қўл урди.

Бу сафар у 2019 йил 29 март куни Урганч шаҳридаги “Марказий деҳқон бозори”га ҳарид учун келган, Гурлан туманида яшовчи, А.Шоирани чўнтагидаги нархи  1 000 000 сўм бўлган уяли телефонига “кўз олайтирди”.

Аммо унинг ўзини бежо тутиши шу ерда хизмат олиб бораётган патруль-пост хизмати ходимларида шубҳа уйғотиб улгурганди, шу боис у ўзга аёлнинг чўнтагидан киссавурлик йўли билан қўлга киритган уяли телефонни ўз чўнтагига жойлаб улгурмасидан ходимлар томонидан жиноят устида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми (Ўғирлик) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича гумондор А.А. эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй