Самарали ўтказилган харакат хавсизлиги тадбири

admin | 19-01-2017 | 11013

      Вилоятимиз худудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда ҳаракат иштирокчилари ўртасида йўл ҳаракати қоидалари бўйича профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида 2016 йилнинг 10 ноябрдан 2017 йилнинг 10 январь кунига қадар вилоят худудида “Ҳаракат хавфсизлиги тадбири”  ўтказилди.

        Вилоят мудофаага кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилоти билан ҳамкорликда тадбирни тарғиб қилиш мақсадида “Автокарвон” ташкил қилиниб, Урганч давлат университети, шаҳар ва туманлардаги аҳоли гавжум жойлар ва бозорларда, автобус бекатларида, вокзал ва аэропортда учрашувлар ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди

  Вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан вилоят худудидаги пиёдалар йўлаклари ва асосан йўл ёқасида жойлашган мактаб олдиларига янгидан пиёдалар йўлаклари чизилиб, светофорлар янгидан қўйилди ва таъмирланди ҳамда 433 та йўл белгилари ўрнатилди ва  эскирганлари алмаштирилди.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй