Гумондор ҳибсда

admin | 13-04-2019 | 339

Гумондор ҳибсда 

Хонқа туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган Б.М. туман ободонлаштириш бўлимида ишлаб, топган даромади орқали оиласини боқиб келаётганди, уни нима жин урди билмадик, 2019 йилнинг 10 апрель куни кечки пайт кўчада кетаётиб, маҳалладошининг уйини олдига келганида фикри айниб қолди.

Чор-атрофни кузатиб, ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилган Б.М.  девордан ошиб, маҳалладоши Б.Нафисанинг уйига кирди ва уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, шкаф ичида турган нархи 5 400 000 сўмлик турли тилла тақинчоқлар ва нархи 500 000 сўм бўлган уяли телефон аппаратини ўғирлик йўли билан қўлга киритиб, ҳеч кимга сездирмасдан хонадонни тарк этди.

Эрталаб уйидаги тартибсизликларни кўриб, “эс”и чиқиб кетган хонадон эгасининг туман ички ишлар бўлимига қилган мурожаати асосида суриштирув ишларини олиб борган тезкор ходимлар қалаванинг учини топишга киришдилар.

Суриштирув натижалари тезкор ходимларни ўғирлик йўли билан қўлга киритган тилла тақинчоқларга маҳлиё бўлиб ўтирган Б.М.нинг хонадонига бошлади.

Якунда Б.М. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан Хонқа тумани ИИБ томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида гумондор тариқасида ҳибсга олинди, ашёвий далил ҳисобланган уяли телефон ва тилла тақинчоқларнинг ўз эгасига қайтарилиши таъминланди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй