“JAWA” ва “NEXIA” тўқнашуви

admin | 17-04-2019 | 3201

JAWA  ва NEXIA тўқнашуви 

Содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисида кимлардир “йўл тасодифларга тўла” дея уни тақдирга йўйишади. Аммо “сабабсиз оқибат бўлмайди” деган қоидадан келиб чиқадиган бўлсак, содир бўлган йўл транспорт ҳодисаларида кимдир қанчадир даражада айбдор бўлиши табиий.

2019 йилнинг 15 апрель куни “Хонқа-Урганч” автомобиль йўлининг 10- километрида  ўзининг “NEXIA” русумли автомобилини бошқариб келаётган, хонқалик 1994 йилда туғилган А.Ю. қайралиб олиш вақтида, 1962 йилда туғилган, Н.А. бошқарувида бўлган, ўзига қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган “JAWA”  русумли мотоцикл билан тўқнашган.

Мотоцикл ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Йўл транспорт ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, йўлларда ҳаракатланиш вақтида (кимдир пиёда, кимдир йўловчи яна кимдир ҳайдовчи) “Йўл ҳаракати қоидалари”га қатъий риоя қилинг, шундагина сиз йўл транспорт ҳодисасининг сабабчиси бўлиб қолмайсиз.   

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй