Уч авлод учрашуви

admin | 20-04-2019 | 1651

Уч авлод учрашуви

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-босқич курсантлари жамловчи ички ишлар органларида амалиёт (стажировка) ўтамоқдалар.

Курсантлар амалиёт даврида хизмат сир-асрорларини ўрганиш билан биргаликда турли маданий тадбирларни ҳам ўтказишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқдалар.

Ана шундай тадбирлар сирасига 3-босқич курсантларининг Хоразм вилояти ички ишлар органларида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, бугунги кунда бошқарма фахрийлар кенгашининг фаол аъзолари сафида ўзларининг бой хаётий ва иш тажрибаларини ёш ходимларга ўргатиб келаётган бир гуруҳ фахрийлари билан 2019 йилнинг 19 апрель куни бўлиб ўтган авлодлар учрашувини ҳам киритишимиз мумкин.

Учрашувга сўнгги йилда ИИВ Академиясини тугатиб, Хоразм вилояти ички ишлар органлари хизмат қилаётган ёш ходимлар ҳам таклиф этилди.

Учрашув давомида устозлар ўгити ва панд-насиҳатларини тинглаган курсантлар, устозларни отадек улуғ зот эканлигини қайд этишиб, уларга миннатдорчилик билдирдилар.

                                        подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй