Ёнғин хавфсизлиги ойлиги натижалари

admin | 11-02-2017 | 15328

Вилоятимизда  2016 йилнинг 10 ноябридан 2017 йилнинг 10 январигача «Ёнғин хавфсизлиги кунларини ташкил этиш ва ўтказиш» белгилаб олиниб бир қатор ишлар амалга оширилди. 

Ёнғин хавфсизлиги кунларининг ўтган икки ойи давомида 551 та корхона ва ташкилотларни, 1054 маротаба мактабларни, 507 маротаба мактабгача таълим муассасаларини, 21 маротаба махсус мактаб интернатларни, 732 маротаба даволаш муассасаларини, 5 маротаба олий ўқув муассасаларини, 188 маротаба коллежларни, 5 маротаба мехрибонлик уйини, 467 минг 176 та ахоли турар жойларини ва 1111 та кўп қаватли уйларни ёнғинга қарши холати тўлиқ ва қайта текширилиб чиқилди.

Ёнғин чиқиш хавфи остида бўлган 75 та омборхона, бино ва иншоотлардан фойдаланиш вақтинча тўхтатилди ва 1381 та носоз электр мосламалар манбаадан ажратилди.

               Ёнғинларни ва улар оқибатида инсонларни куйиш тан-жарохати олиб, халок бўлиш холларини олдини олиш борасида оммавий ахборот воситалари орқали кенг камровли тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй