Барчаси халқимизнинг тинч ва осуда хаёти учун

admin | 24-04-2019 | 1944

Барчаси халқимизнинг тинч ва осуда хаёти учун 

Бугунги кунда ички ишлар органлари ходимлари учун қулай иш ва яшаш шароитларини яратиш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Шу ўринда бу борадаги чора-тадбирларни амалга оширишда маҳаллий ҳокимликларнинг ҳамкорлигини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Хоразм вилоятида ички ишлар органлари ходимларининг бевосита халқ орасида хизмат олиб боришларини таъминлаш мақсадида амалга оширилган чора-тадбирлар доирасида аҳоли гавжум бўладиган дам олиш  ва савдо мажмуалари ҳудудларида патруль-пост хизматларининг масканлари ўрнатилганлиги, ходимлар хизматда фойдаланиш учун скутер ва сигвей ҳаракат воситалари билан таъминланганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

 Хива шаҳрида шаҳар ҳокимлигининг ҳомийлиги остида ташкил этилган ички ишлар бўлимининг кўчма таянч пункти бу борадаги эзгу ишларнинг узвий давоми десак хато бўлмайди.

Хива шаҳрининг марказида жойлашган ушбу кўчма таянч пунктида ички ишлар ходимларининг намунали хизмат олиб боришлари учун зарур шарт-шароитлар яратилган.

 

Таянч пунктида бевосита яқин ҳудудларга ўрнатилган кузатув камералари орқали теварак-атрофни доимий кузатиб бориш имконияти мавжуд, шунингдек таянч пунктида ходимларнинг узлуксиз хизмат олиб боришларини таъминлаш мақсадида дам олиш ва маиший-гигиена ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни сақлаш хоналари яратилган.

Замонавий қурилиш материаллари асосида яратилган мазкур таянч пункти пешлавҳасига ўрнатилган светодиот лампали тарғибот панноси билан маҳаллий аҳоли ва хорижий сайёхларнинг диққатини ўзига тортади.

2019 йилнинг 23 апрель куни мазкур таянч пунктида ўтказилган кўргазмали семинарда Хоразм вилоятидаги барча шаҳар ва туманлар ички ишлар бўлимлари бошлиқлари иштирок этдилар. Таянч пунктининг қулайлик ва афзалликлари ҳудудий ИИБ раҳбарлари томонидан юқори баҳоланди ва шу каби таянч пунктларини вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ташкил этишга қарор қилинди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, зарурат туғилган пайтда мазкур таянч пунктини бир манзилдан иккинчисига ўтказиш имконияти ҳам мавжуд.

Ушбу амалга оширилаётган ишларнинг барчаси халқимизнинг тинч ва осуда хаёт кечиришини таъминлашга қаратилгандир.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй