Текин пишлоқ қопқонда бўлади

admin | 23-04-2019 | 1866

Текин пишлоқ қопқонда бўлади 

Қисқа муддатда юқори фоизли устама билан қайтариб беришни ваъда қилиб  қарз сўровчи шахслар билан пул олди-берди масаласида эхтиёт бўлиш лозимлиги тўғрисида олиб борилган виктимологик профилактика  натижасида бу турдаги фирибгарлик жиноятлари анча камайиб қолган эди. Бежиз айтилмаганда “текин пишлоқ қопқонда бўлади” деб.

Урганч шаҳрида яшовчи, Э.Адилбек юқоридаги профилактик тадбирлардан бехабар бўлганми ёки “мени ҳеч ким чув тушура олмайди” деб ўйладими, ҳархолда Урганч шаҳрида яшовчи таниши, 1983 йилда туғилган А.Ш.нинг “тадбиркорлик қилмоқчиман, ортиқча пулингизни менга беринг, фойдасига шерик бўласиз” деган гапига лаққа тушиб, 2018 йилнинг ноябрь ойидан 2019 йилнинг январь ойига қадар нархи 24 500 000 сўмлик тилла тақинчоқлари ва 140 250 000 сўм пулларини унга қўш-қўллаб тутқазади.

Адилбек жамғармасидаги пулларни А.Ш.га бериб, белгиланган муддат келгач, юқори фоизли устама нарида турсин, ўзининг берган 160 000 000 сўмдан ортиқ пулларини ҳам қайтариб ололмаслигига кўзи етгач, фирибгарлик деб аталмиш “тузоқ”қа тушганлигини англаб, ички ишлар бўлимига мурожаат қилди.

Олиб борилган суриштирув ишларидан, А.Ш. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй